Ўзбекистонга Жаҳон банкининг соғлиқни сақлаш бўйича миссияси келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонга Жаҳон банкининг соғлиқни сақлаш бўйича миссияси келди

Ўзбекистонда «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш» («Саломатлик-3») лойиҳаси раҳбари Лингши Ху ҳамда соғлиқни сақлаш, овқатланиш ва аҳолишунослик департаменти раҳбари Энис Бари бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси бўлиб турибди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.

Ўзбекистонга Жаҳон банкининг соғлиқни сақлаш бўйича миссияси келди

Делегация «Саломатлик-3» доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, лойиҳанинг ҳар бир йўналиши бўйича қўйилган вазифалар бажарилишига баҳо бериши кўзда тутилган.

Делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, маҳаллий тиббиёт бирлашмаларидаги қурилишлар, етказиб берилган тиббий жиҳозларнинг ишлатилиши, техник хизмат кўрсатилишини ўрганади. Жиҳозлар етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш сифати масалаларини муҳокама этиш ҳам кўзда тутилган.

Жаҳон банки делегациясининг ташрифи 24 ноябрга қадар давом этади.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru