«Ўзбекнефтгаз» 2015 йилда импорт ҳажмини 2014 йилга нисбатан 14,7 фоизга камайтиради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекнефтгаз» 2015 йилда импорт ҳажмини 2014 йилга нисбатан 14,7 фоизга камайтиради

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси 2015 йилда материаллар, хомашё ва бутловчи қисмлар импортини 2014 йилга нисбатан 14,7 фоизга камайтиради. Бундай маълумот Тошкентда 26 октябрь — 5 ноябрь кунлари бўлиб ўтган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа чоғида айтиб ўтилди, деб ёзади «Review.uz».

Foto: “O‘zbekneftgaz”

Келтирилган статистикага кўра, 2010 йилда холдинг товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги нархлар бўйича 5,5 триллион сўмдан ошган бўлса, 2015 йилда ушбу кўрсаткич 11,6 триллион сўмни ташкил қилди. 2016 йил учун прогноз 12,1 триллион сўмга тенг.

2010 йилда 178,7 миллион долларлик хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар импорт қилинган, шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 297,3 миллиард сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган.

2015 йилда ушбу кўрсаткичлар тегишли равишда 483 миллион доллар ва 1 триллион сўмни ташкил қилмоқда.

Натижада соҳа бўйича импорт ҳажми 2014 йилга нисбатан 14,7 фоизга қисқариши кутилмоқда. 2016 йилда эса ушбу кўрсаткич 16,6 фоизгача етказилади.

Ўтказилган тадбир давомида акциядорлик компаниялари ва корхоналар томонидан 2016 йил учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни сотиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатиш бўйича 756 та шартномалар тузилди ва рўйхатга олинди.

Шунингдек, Кооперацион биржа жараёнида 2016 йилда тармоқ маҳсулотларини экспорт қилишга қаратилган қатор шартномалар имзоланди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru