Ўзбекистонда 7 декабрь дам олиш куни деб эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 7 декабрь дам олиш куни деб эълон қилинди

Ислом Каримов 2015 йил 5 декабрь, шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь, душанба кунига кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матнини ЎзА эълон қилди.

Foto: “Ksu.uz”

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, 2015 йил 5 декабрь, шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь, душанба кунига кўчирилди, 2015 йил 5 декабрь, шанба куни иш куни деб эълон қилинди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru