Тошкентда навбатдаги 2 балли, Наманганда 3 балли зилзила сезилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда навбатдаги 2 балли, Наманганда 3 балли зилзила сезилди

Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида 21 ноябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан 5:16 да кучсиз ерости силкинишлари сезилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Foto: “Gazeta.uz”

«Тошкент» марказий сейсмостанциясидан маълум қилишларича, Тошкентда 2 балли, Наманганда эса 3 балли ерости силкинишлари сезилган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 210 километр шарқда, Намангандан 90 километр шимолда бўлган. Эпицентрда зилзила магнитудаси 5,1 га тенг бўлган, ўчоғи 10 километр чуқурликда эди.

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда эпицентри Қирғизистонда бўлган бир неча зилзилалар сезилди. Жумладан, 17 ноябрь куни 22:29 да Тошкентда 2,5—3 балли, 20 ноябрь куни 9:46 да эса 2 балли зилзилалар сезилди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru