Тошкентнинг Чилонзор туманидаги «Парламент» қаҳвахонасида ёнғин юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги «Парламент» қаҳвахонасида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Парламент» қаҳвахонасининг ёзги ҳовлисида 21 ноябрь, шанба куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида хабар қолдирилган.

Foto: Facebook / “Potrebitel.uz”

Ҳодиса гувоҳларининг қолдирган хабарларига кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 6:00 атрофида юз берган, қаҳвахонанинг ёзги ҳовлиси, сомса ва шу каби маҳсулотлар сотиладиган иншооти 10 дақиқа ичида тўлиқ ёниб кетган.

Қайд этишларича, «Парламент» қаҳвахонасининг асосий биносига (баъзи ўринларда «клуб» деб таърифланган) зарар етмаган; ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru