Тошкентда яна 6 та кўп қаватли машина тураргоҳлари қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда яна 6 та кўп қаватли машина тураргоҳлари қурилади

Тошкентда яна 6 та кўп қаватли машина тураргоҳлари қурилади

Яқин икки йил ичида Тошкент шаҳрининг 5 та туманида 6та янги кўп қаватли автомобил тураргоҳлари барпо этилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси раҳбари Асомиддин Тожиевга асосланиб, “podrobno.uz” нашри хабар беради.
Раҳбарнинг маълум қилишича, Тошкентнинг Чилонзор, Учтепа, Олмазор, Яккасарой туманларида биттадан, Мирзо Улуғбек туманида эса иккита шундай янги автомобил тураргоҳлари қурилади.

Бу автотураргоҳларнинг ҳар бири қурилиши учун ўртача 6-11 миллиард сўмдан маблағ сарфланиши ва тураргоҳларнинг қавати 4тадан кам бўлмаган ҳолда, сиғими 300-500 дона автомобил ҳажмига эга бўлиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Тошкент шаҳрида шундай йирик автомобил туруржойларидан иккитаси мавжуд бўлиб, бири “Чорсу” бозори яқинида бўлса, иккинчиси “Самарқанд Дарвоза” гипермаркети ёнида жойлашган. Шунингдек, “Чилонзор буюм бозори”га келувчилар учун ҳам кўп қаватли, 480 дона автомобилни сақлашга мўлжалланган автотураргоҳ қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru