Ўзбекистонда 2021 йилгача гидроэнергетикани ривожлантириш дастури қабул қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 2021 йилгача гидроэнергетикани ривожлантириш дастури қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги қарори билан 2016—2020 йилларда мамлакат гидроэнергетикасини ривожлантириш Дастури қабул қилинди, деб хабар беради «Газета.uz».

Ўзбекистонда 2021 йилгача гидроэнергетикани ривожлантириш дастури қабул қилинди

Ҳужжат мамлакатдаги табиий сув оқимлари ва сув хўжалиги объектларида янги гидроэлектр станцияларини қуриш ва амалдаги гидроэлектр станцияларини модернизация қилишни кўзда тутади.

Қарорга мувофиқ, «Ўзбекэнерго» компанияси тизимида умумий лойиҳа қуввати 23,5 МВт, йилига ўртача 116,9 миллион кВт.с ҳажмдаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчи тўртта янги ГЭС қурилади.

«Ўзбекэнерго» тизимида фаолият юритаётган 11 та ГЭС, жумладан Чорвоқ, Фарҳод ва бошқа станцияларни модернизация қилиш уларнинг қувватини 919,99 МВт гача ошириш ва йилига 3,456 миллиард кВт.с энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида умумий лойиҳа қуввати 70,9 МВт, йилига ўртача 273,8 миллион кВт.с электр энергияси ишлаб чиқарувчи бешта кичик ГЭС барпо этиш режалаштирилмоқда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru