Тошкент аҳолисидан электр таъминоти учун олинадиган тўловларнинг 70 фоиздан ортиғи онлайн режимида қабул қилинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент аҳолисидан электр таъминоти учун олинадиган тўловларнинг 70 фоиздан ортиғи онлайн режимида қабул қилинади

Тошкент аҳолисидан электр таъминоти учун олинадиган тўловларнинг 70 фоиздан ортиғи онлайн режимида қабул қилинади

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси томонидан автоматлаштирилган биллинг тизимини жорий этиш йўли билан истеъмол қилинган электр энергиясига ҳақ тўлаш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

12news.uz’нинг ёзишича, Тошкент шаҳрида тизимли ишнинг амалга оширилиши натижасида ҳозирда аҳолидан олинадиган тўловларнинг 70 фоиздан кўпроғи “on-line” тартибида қабул қилинмоқда.

Истеъмолчилар учун электр энергияни автоматик равишда назорат қилиш ва ҳисоб-китоб қилиш тизимининг жорий этилиши билан электр энергияни ҳисоб-китоб қилиш тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида компания томонидан 5 миллиондан ортиқ электр энергияни ҳисоб-китоб қилувчи замонавий ўлчагичларнинг ўрнатилиши кўзда тутилган.

Бу лойиҳани амалга ошириш учун “Осиё тараққиёт банки”, “Ислом тараққиёт банки”, “Жаҳон банки” ва бошқа сармоячиларнинг маблағлари жалб қилинган.

Маълумот учун, “Ўзбекэнерго” компанияси нархи 800 миллион доллардан зиёдроқ бўлган электр энергия истеъмолини ҳисоб-китоб ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими дастурини жорий қилмоқда.

Бу дастурни Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларида амалга ошириш учун 2012 йилда Ўзбекистон ҳукумати ва «Ўзбекэнерго» томонидан Осиё тараққиёт банки ажратган 150 миллион доллар миқдоридаги қўшимча маблағ олинган.

Ўзбекистоннинг бу дастурдаги улуши 59 миллион долларни ташкил этган. Ўзбекистонда аҳоли сони энг кўп бўлган ва энг кўп электр энергия истеъмол қилувчи Тошкент шаҳри ва Тошкент, Сирдарё вилоятларида бу дастурни амалга ошириш мақсадида 2012 йилнинг 27 мартида Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши 180 миллион долларлик кредит ажратиш қарорини маъқуллади. Ўзбекистоннинг улуши 66 миллион долларни ташкил этади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru