Тошкент шаҳрида 27,8 километр газ тармоқлари капитал таъмирланмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент шаҳрида 27,8 километр газ тармоқлари капитал таъмирланмоқда

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида газ тақсимоти тизимлари реконструкция қилинди. Эски газ қувурлари тўлиқ алмаштирилди, деб хабар қилади ЎзА.

Тошкент шаҳрида 27,8 километр газ тармоқлари капитал таъмирланмоқда

Жорий йилда 27,8 километр газ тармоқларини капитал таъмирлаш белгиланган эди. Айни пайтда бу борадаги ишлар ўз ниҳоясига етказилмоқда. Ерости газ қувурларини таъмирлашда полиэтилен қувурлар тортишнинг замонавий «қувур ичида қувур» технологиясидан фойдаланилмоқда. Ушбу технология маблағ ва вақтни тежаш имконини беради.

Газ таъминоти тизимида газ назорати пунктлари муҳим бўғин ҳисобланади. Ўрта ва юқори босимли 2 минг 232 газ назорати пункти тафтиш ҳамда профилактика кўригидан ўтказилди. Ушбу жараёнда аниқланган носозликлар тезкорлик билан бартараф этилиб, эскирган ва кам қувватли ускуналар алмаштирилди.

Аҳолининг газ таъминоти бўйича шикоятлари техник кенгашда кўриб чиқилмоқда. Жорий йилда аҳолидан келиб тушган аризалар ва газ ускуналарининг техник текширувидан сўнг Миробод туманидаги Темирйўлчилар кўчасидан то Саракўл кўчасигача бўлган 4,4 километрлик газ қувурини алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ерости газ қувурлари хизматининг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва анча чуқурликдаги газ қувурларининг шикастлангани ҳамда газ чиқишини аниқлашга қодир мобил лабораторияси ёрдамида 1300 километрлик газ тармоғи текширувдан ўтказилди. Аниқланган барча носозликлар тезкорлик билан бартараф этилиб, 102,6 километрлик ерости газ қувури қайта тикланди.

Ерости қувурлари хизмати носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари билан шуғулланмоқда. Ушбу хизмат қувурларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиб боради. Жадвалга мувофиқ, қудуқларнинг газ билан тўйиниш даражаси ўлчанмоқда, газ таъминоти трассалари кўриб чиқилмоқда. Носозликлар ва газ сирқиб чиқиши аниқланганда таъмирлаш ишлари олиб борилаётир. Бундан ташқари, ҳар бир туманнинг ўз авария хизмати мавжуд. Авария хизмати кечаю кундуз ишлайди ва ерости газ қувурлари ҳамда истеъмолчиларнинг ўлчов приборларини таъмирлайди.


Манба: Daryo.uz


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru