Dobersek Engineering Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати учун 92 миллион доллар турадиган янги печ қуради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Dobersek Engineering Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати учун 92 миллион доллар турадиган янги печ қуради

Германиянинг Dobersek Engineering компанияси «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати»АЖ мис эритиш заводида 92 миллион доллар турадиган печ қурилишига киришди. Айни пайтда компания лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқмоқда, жиҳоз етказиб бериш бошланган, қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Dobersek Engineering Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати учун 92 миллион доллар турадиган янги печ қуради

Лойиҳа йилига 17 минг тонна мисни қайта ишлашга мўлжалланган янги автоматик мис эритиш печини тайёр ҳолда топширишни кўзда тутади. Германия компанияси билан шартнома 2014 йил май ойида тузилган бўлиб, унинг бажарилиш муддати бир йилдан иборат. Лойиҳани молиялаштириш Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда банклар кредити, шунингдек, комбинатнинг ўз маблағи ҳисобига амалга оширилади.

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Шунингдек, республикада ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90%, олтиннинг 20 фоизи комбинат ҳисобига тўғри келади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru