Сейсмология институти Тошкентда 10 балли зилзила бўлиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сейсмология институти Тошкентда 10 балли зилзила бўлиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Сейсмология институти Тошкентда кучли зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида тарқалган гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди.

Сейсмология институти Тошкентда 10 балли зилзила бўлиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

«2015 йил 23 ноябрь куни номаълум кимсалар Тошкентда кун давомида 10 балли ер силкиниши содир бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқатди. Аҳоли ‘Тошкент’ сейсмостанцияси ва Сейсмология институтига қўнғироқ қилишни бошлади. Тошкентда ер силкиниши содир бўлиши ҳақидаги прогноз Институт томонидан берилмаган ва биздаги маълумотларга кўра, бундай зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоли йўқ», — дейилади Институтнинг директорлик вазифасини вақтинча бажарувчи Сабриддин Хусомиддиновнинг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда эпицентри Қирғизистон ва Афғонистонда бўлган бир неча зилзилалар қайд этилди. Жумладан, Тошкентда 17 ноябрь куни 22:29 да 2,5—3 балли, 20 ноябрь куни 9:46 да эса 2 балли, 21 ноябрь куни 5:16 да 2 балли, 22 ноябрь куни соат 23:16 да 1—2 балли зилзилалар сезилди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru