Ислом Каримов: Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманларнинг маъмурий чегарасини қайтадан кўриб чиқиш талаб этилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ислом Каримов: Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманларнинг маъмурий чегарасини қайтадан кўриб чиқиш талаб этилади

26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Мажлисда вилоятда маъмурий-ҳудудий тузилиш масаласида юзага келган жиддий муаммолар ҳақида атрофлича фикр юритилди, деб хабар беради ЎзА.

Foto: O‘zA

«Баъзи жойларда қаерда шаҳар, қаерда туман бошланадию қаерда тугашини аниқ билиб бўлмайди. Бу борада, айниқса, Наманган тумани ва Наманган шаҳрининг маъмурий чегарасини қайтадан кўриб чиқиш талаб этилади.

Амалдаги чегаралар шундай ўтказилганки, шаҳарнинг ривожланиши учун захира ерлар назарда тутилмаган ва бунинг оқибатида туман ва шаҳарнинг ерлари туташиб кетган. Энг ёмони, шаҳар ва туманлар раҳбарларининг ҳудудларни ривожлантириш масаласидаги масъулияти ва жавобгарлиги аниқ эмас. Бу масалани атрофлича кўриб чиқиб, унинг амалий ечимини топишимиз керак.

Мен сентябрь ойида Уйчи, Мингбулоқ, Тўрақўрғон туманларида бўлиб, вилоят раҳбарияти томонидан кўпгина соҳаларда оқсоқликка йўл қўйилганига, айни вақтда мамлакатимиз ҳукуматининг ҳам Наманганга эътибори бирмунча сусайиб қолганига ишонч ҳосил қилдим», — деди Ислом Каримов.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru