Тошкентдаги Инҳа университетида «Ал-жабр вал-Муқобала» асарига бағишланган маъруза соати ўтказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги Инҳа университетида «Ал-жабр вал-Муқобала» асарига бағишланган маъруза соати ўтказилди

Ҳозирда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабаларга қўшимча дарс сифатида қадимий математика бўйича маъруза олиб бораётган профессор Парк Жеанам, бу сафарги мавзуни Ал-Хоразмий илмий асарларини таҳлил қилишга бағишлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Foto: Toshkent shahridagi Inha universiteti matbuot xizmati

Абу-Жаъфар (Абдуллоҳ) Муҳаммад бин Мусо Ал-Хоразмий, Алгебра фани ва Алгоритм терминларининг «Отаси», буюк математик, тарихчи, фалакиётшунос, географ сифатида бутун дунёга машҳур. Ал-Хоразмий дунёга биринчи навбатда ўзининг «Китаб Мухтасаб Ал-жабр вал-муқобала» («Тиклаш ва қарама-қарши қўйиш ҳақида мухтасар китоб») асари билан машҳур. Ушбу асар номидаги «Ал-Жабр» сўзидан кейинчалик талаффуздаги ўзгаришлар туфайли «Алгебра» сўзи пайдо бўлди. Мазкур асарнинг асл қўлёзма матни йўқ бўлиб кетган, аммо унинг 1140 йилда инглиз математиги Роберт Честерски томонидан таржима қилинган лотин тилидаги нусхаси сақланиб қолган. Бу асар номи «Book Algebra and almukabala» ҳозирда Кембрижда сақланади.

Тингловчилар маъруза давомида жуда кўп қимматли маълумотлар ва билимларга эга бўлди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru