«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида Airbus A320 тренажёри фойдаланишга топширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида Airbus A320 тренажёри фойдаланишга топширилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида янги тренажёр — Airbus A320 самолёти Full-flight-симулятори (FFS) фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида Airbus A320 тренажёри фойдаланишга топширилди

Мазкур тренажёр ёрдамида авиакомпания учувчилар таркиби ҳақиқий парвозга имкон даражасида яқинлаштирилган шароитда малакаларини ошириб, фавқулодда ҳолатлардаги ҳаракатларни синовдан ўтказади.

Full-flight-симулятор авиация тренажёрлари ишлаб чиқарувчи Канаданинг SAYe компанияси маҳсулоти бўлиб, ҳаракатланувчи платформага A320 лайнери кабинаси нушаси ўрнатилган ва энг замонавий компьютер дастури билан жиҳозланган. Тренажёрнинг оғирлиги салкам 10 тоннадан иборат.

Миллий авиакомпания тренажер комплексининг техник жиҳозланиши нафақат шахсий учувчилар таркиби, балки хориж авиакомпанияларига ҳам учувчиларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича хизматларни таклиф этиш имконини беради. Бугунги кунда комплексда Боинг-757/767, A320 ва Ил-114-100 ҳаво кемалари тренажёрлари мавжуд. FFS фойдаланишга тоширилиши учувчиларни Airbus A320 да парвоз қилишга чет эл ўқув марказларини жалб этмаган ҳолда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун замин яратади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru