Қибрайда қўшни республикада сотиш мақсадида марихуана етиштирган ака-ука қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қибрайда қўшни республикада сотиш мақсадида марихуана етиштирган ака-ука қўлга олинди

Қибрай туманида истиқомат қилувчи ака-ука ўзлари деҳқончилик билан шуғулланадиган фермер хўжалиги ерларида маккажўхори орасида яширин тарзда марихуана ўсимлигини эккан, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.

Қибрайда қўшни республикада сотиш мақсадида марихуана етиштирган ака-ука қўлга олинди

Маълум бўлишича, улар етиштирилган маҳсулотни қўшни республикага олиб ўтиб, сотиш мақсадида 768,2 грамм гиёҳвандлик воситасини яшаш хонадонларида сақлаб келган.

«Ушбу ҳолат Миллий хавфсизлик хизмати ва бошқа органлар ходимлари томонидан аниқланиб, тезкор тадбирлар жараёнида қонунбузарлар қўлга олинди», — дейилади газета хабарида.

Қайд этишларича, марихуана етиштирган ака-ука қонунда белгиланган жиноий жавобгарликка тортилган, уларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru