Ўзбекистон энергетика системаларидан самарали фойдаланиш рейтингида кўтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон энергетика системаларидан самарали фойдаланиш рейтингида кўтарилди

Ўзбекистон энергетика системаларидан самарали фойдаланиш рейтингида кўтарилди

Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми бир гуруҳ мутахассислар билан ҳамкорликда мамлакат иқтисодий ривожланиши, экология ҳамда хавфсизлиги учун энергиядан самарали фойдаланиш бўйича тадқиқот ўтказди. Таҳлил қилинган 125 мамлакат ичида Ўзбекистон Вьетнам ҳамда Кот-д’Ивуар орасида жойлашиб, 78 ўринни эгаллади. Ўтган йили Ўзбекистон 84 ўринни эгаллаган эди.

“The Global Energy Architecture Performance Index Report 2015” ҳисоботига кўра, тадқиқот вақтида уч 18 хил кўрсаткичлар солиштирилади. Улар уч гуруҳга ажратилган: иқтисодий ривожланиш, экологик ҳолат ва хавфсизлик ҳамда энергетика хавфсизлиги.

Ўзбекистон ўтган йилги кўрсаткичларни анча яхшилади. Иқтисодий барқарорлик 0,09 балл, атроф-муҳит барқарорлиги 0,16 балл, хавфсизлик 0,67 баллга ошди.

Рўйхатнинг илк учлигини Швейцария, Норвегия ҳамда Франция эгаллаган.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru