Ўзбекистон божхона ходимлари ноқонуний равишда олиб ўтилаётган катта партиядаги атторлик молларини қўлга олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон божхона ходимлари ноқонуний равишда олиб ўтилаётган катта партиядаги атторлик молларини қўлга олди

Ўзбекистон божхона ходимлари ноқонуний равишда олиб ўтилаётган катта партиядаги атторлик молларини қўлга олди

Тошкент божхона хизмати ходимлари бир неча катта партиядаги божхона назоратидан ўтмаган ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган товар-моддий бойликларни олиб кирилишига барҳам берди.

Хусусан, “Келес” божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистон фуқароси Н.А.нинг юклари текширилганида, ундан ноқонуний равишда олиб ўтилаётган умумий нархи 8,5 миллион сўмга тенг, 732 дона атторлик моллари қўлга олинди.

“Аркбулоқ” божхона пости ходимлари томонидан Н.Б номига чет элдан юборилган юклар текширилганда, қонунга хилоф равишда олиб келинган умумий нархи 18,5 миллион сўмлик соқол олиш геллари топилган.

Аниқланган воқеалар юзасидан божхона текширувлари ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru