Ўзбекистонда гамбургер ейиш бўйича илк мусобақа бўлиб ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда гамбургер ейиш бўйича илк мусобақа бўлиб ўтади

Ўзбекистонда гамбургер ейиш бўйича илк мусобақа бўлиб ўтади

28 декабрда Тошкентда гамбургер ейиш бўйича “Эплай оламан” деб номланган мусобақа бўлиб ўтади. 6.600.000 сўмлик соврин жамғармасига эга бўлган мусобақа “Les Ailes” ва “Heinz” ҳамкорлигида ўтказилади.

Ташкилотчиларнинг айтишича, асосий мусобақага Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи 9 нафардан қиз ва ўғил болалар чиқади.

Ғолиблар 1.800.000 сўмлик (ҳар ой 150.000 сўмдан) сертификат олишади. Финал босқичига чиққанлар 600.000 сўмлик (100.000 сўмдан 6 ой давомида) сертификатга эга бўлишади. Ярим финалда мағлубиятга учраганлар 50.000 минг сўмлик (бир марталик) сертификат эгасига айланишади.

Гамбургер ейиш бўйича жаҳон рекорди америкалик Жой Чеснатга тегишли. У 8 дақиқа ичида 103 дона гамбургерни ейишга улгурган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru