Тошкентдаги ОТМда талабалар радиоси иш бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги ОТМда талабалар радиоси иш бошлади

© 12news.uz

Тошкент Давлат аграр университетида иш бошлаган «Камолот» талабалар радиоси эфирида янгиликлар, мусиқа, викториналар, репортажлар ва бошқа кўплаб дастурларни тинглаш мумкин. Бу ҳақда «Правда Востока» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, университетнинг ўзи радиосини ишга тушириш ғояси ректорат томонидан ташаббускор талабаларни қўллаб-қувватлаш натижасида рўёбга чиқарилган.

Қайд этишларича, радио ҳозирча фақат танаффус вақтида ишлаб турибди, келажакда эса эфир вақтини кенгайтириш кўзда тутилган.

Радио студиясида замонавий қурилмалар ўрнатилган бўлиб, улар радиоэфирни олиб бориш, махсус мусиқий эффектлар ва бошқаларни тайёрлаш имконини беради.

«Правда Востока»нинг қўшимча қилишича, ўқишдан бўш вақтда бу ерда ташаббускор ўғил ва қизлар ўз кучларини янги бир йўналишда синаб кўришмоқда.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru