Ўзбекистонда 2015 йилнинг 1 январидан бензин нархлари 25 сўмга оширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 2015 йилнинг 1 январидан бензин нархлари 25 сўмга оширилади

Фото: 12news.uz

Ўзбекистонда 2015 йилнинг 1 январидан автомобилъ бензинининг 1 литри 25 сўмга қимматлашади. Бу ҳақида «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясига асосланиб, “12news.uz” хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бензин нархи ошишига янги йилнинг 1 кунидан бошлаб солиқ ставкаларининг оширилгани сабаб бўлади.
Натижада, истеъмолчилар 2015 йилнинг 1 январь кунидан эътиборан, ёқилғи қуйиш шохобчаларидан 1 литр Аи-80 бензинини 2030 сўмдан, Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 бензинларининг ҳар 1 литрини 2235 сўмдан, Аи-95 бензинининг 1 литрини эса 2460 сўмдан сотиб олишлари керак бўлади.

Шунингдек, дизель ёқилғиларига ҳам янги нархлар белгиланган бўлиб, энди оддий дизель ёқилғисининг 1 литри 2000 сўм, ЭКО номли дизель ёқилғисининг 1 литри 2075 сўмдан сотилади.

Фото: 12news.uz
Манба: kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru