Бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда

Бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 4 январь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда .

Тошкент шаҳрида 4 январь, якшанба куни ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилиши, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2…0 даража совуқ, кундузи эса +7…+9 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси -10 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -8 даражагача, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида -3 даражагача совуқ, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида ҳаво ҳарорати кундузи +5 даражагача, марказий ва жанубий вилоятларда +9…+11 даражагача, водийда эса +8 даражагача, тоғли ҳудудларда эса +3 даражагача илиқ бўлади.

4 январь, якшанба куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши, қолган ҳудудларда эса ҳам ёмғир, ҳам қор ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса кўчкилар рўй бериши хавфи бор.

Фото: haikalhelmi / Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru