Равшан Эрматов Ўзбекистон Президенти совғаси — “Malibu” автомобили билан тақдирланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Равшан Эрматов Ўзбекистон Президенти совғаси — “Malibu” автомобили билан тақдирланди

Равшан Эрматов Ўзбекистон Президенти совғаси — “Malibu” автомобили билан тақдирланди

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 31 декабрдаги фармонига мувофиқ мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, халқаро майдонда ўзбек футболи нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Р.Эрматов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Буюк хизматлари учун” орденини ва Президентимиз совғаси – “Malibu” автомобили калитини Р.Эрматовга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев тантанали равишда топширди.

– Халқаро майдонларда Ватанимизни шарафлаш, унинг обрўси юксалишига ҳисса қўшиш – энг олий бахт, – деди Равшан Эрматов. – Нуфузли мусобақаларда ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни исботлашдек эзгу мақсадимизга етишаётганимиздан хурсандмиз. Бу Юртбошимиз раҳнамолигида спортга, спортчиларга, жумладан, футболни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик самарасидир. Камтарона меҳнатларимни Ватанимизнинг юксак мукофоти билан тақдирлагани учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдираман. Бу катта ишонч янада юксак марралар сари рағбатлантиради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru