Ўзбекистонда 2016 йилдан кичик юк машиналари импортига 70 фоизлик акциз солиқ киритилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 2016 йилдан кичик юк машиналари импортига 70 фоизлик акциз солиқ киритилади

Ўзбекистонда 2016 йилдан кичик юк машиналари импортига 70 фоизлик акциз солиқ киритилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 1 январдан кичик ўлчамли юк машиналари импортига 70 фоизлик акциз солиқ киритди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 1 январда чоп этилган қарорида айтди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Ҳужжатда айтилишича, тўлиқ оғирлиги 5 тоннадан катта бўлмаган кичик ўлчамдаги юк транспортлари маҳсулотнинг нархидан 70 фоизлик акциз солиғи киритилди. Айни вақтгача бу автотранспорт воситалари учун фақатгина импорт учун 30 фоизлик божхона божи ва ҚҚС тўлашган. Катта юк кўтарувчи юк автомобилларига 70 фоизлик акциз солиқ ва 30 фозлик импорт божи амал қилган.

2015 йилнинг июлида GM Uzbekistan АЖ Chevrolet Labo мини юк машинасини Хоразм вилоятидаги заводда серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати йилига 5 минг дона Lаbo юк машинасини ташкил қилади.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг маълумотларига кўра, охирги 3 йил ичида Ўзбекистонга 16 мингта яқин мини юк машиналари олиб кирилган, ундан 95 фоизи Хитой ва Жанубий Кореядан импорт қилинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru