Тошкентда навбатдаги ер силкиниши сезилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-01-2016 | 19:02 ZAMIN.UZ / Узбекистон / 02 Январ 2016
3 760

Тошкентда навбатдаги ер силкиниши сезилди

Тошкентда навбатдаги ер силкиниши сезилди

2 январь, шанба куни, соат 13:37да Тошкент шаҳрида навбатдаги ер қимирлаши кузатилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Силкиниш ҳақида ҳозирча бирор расмий маълумот эълон қилинмади.

Тошкентда соат 13:37да сезилган зилзила кучи тахминан 2 балл бўлди.

Куннинг шу вақтида Афғонистоннинг Ҳиндукуш вилояти ҳудудида, Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан 296 км, Афғонистоннинг Файзобод шаҳридан 72 км масофада 5,2 балли ер силкиниши қайд этилган. Бу зилзила маркази 172 км чуқурликда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Хэйлунцзян вилоятида 6,4 магнитудали зилзила юз берганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru