Ўзбекистонда тунги вақт навбатдаги зилзила қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда тунги вақт навбатдаги зилзила қайд этилди

Ўзбекистонда тунги вақт навбатдаги зилзила қайд этилди

Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент ва бошқа бир қатор ҳудудларида 2016 йил 9 январь тунги соат 04:02 да навбатдаги зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Тошкентда зилзила кучи 3.0 баллни ташкил қилган.

Зилзиланинг марказдаги магнитудаси 4.0 баллни ташкил қилган, ўчоғи 10 км чуқурликда, маркази Тошкентдан 57 км узоқликда, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлган.

Зилзила маркази координаталари: 40’58’48 ш.к., 69’04’12 ш.у.

Эслатиб ўтамиз, 8 январда ҳам Ўзбекистонда соат 14:07 да 2 баллдан камроқ зилзила қайд этилганди. Зилзила ўчоғи Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида, Тошкентдан 540 километр масофада бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru