Ўзбекистонда тунги вақтда навбатдаги зилзила қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда тунги вақтда навбатдаги зилзила қайд этилди

Ўзбекистонда тунги вақтда навбатдаги зилзила қайд этилди

Бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 01:06 да Тошкент шаҳрида 2 баллик зилзила кузатилди. Бу зилзила кучини Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам сезишган.

"Тошкент" марказий сейсмостанцияси ушбу зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 550 километр масофада, Афғонистон ҳудудида содир бўлгани ҳақида маълум қилган.

Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, маркази Афғонистоннинг Ҳиндукуш тоғларида, Ашкамиш шаҳридан 28 км масофада, Тожикистоннинг Ишкамиш шаҳридан 35 км масофадаги ҳудудда рўй берган бу зилзила магнитудаси 5,8 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи эса 225 км чуқурликда жойлашди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru