Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва ФВВ ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва ФВВ ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва ФВВ ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Uz24.uz нашри.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мукофотларга давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган ходимлар муносиб кўрилди.

Фармоннинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru