Тошкент шаҳрида навбатдаги ер қимирлаши кузатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент шаҳрида навбатдаги ер қимирлаши кузатилди

Тошкент шаҳрида навбатдаги ер қимирлаши кузатилди

Бугун, 14 январь куни маҳаллий вақт билан соат 08:24да Тошкент шаҳрида ер силкиниши рўй берди ва бир неча сония давом этди.
Бу зилзила кучини Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида сезишмаган. Тошкент шаҳрида яшовчилар зилзила ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзишди. Улар зилзила кучи 2,5 балл бўлганини тахмин қилишган, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Фарғона водийсида яшовчилар ҳам, Ўзбекистоннинг ғарбий вилоятларида яшовчилар ҳам зилзилани сезишмаганини билдиришган.

Ҳозирда бу ер қимирлаши ҳодисасига оид расмий маълумотлар берилмаган. Бу вақтда Японияда 6,6 балли зилзила рўй берган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru