Самарқандда ноқонуний такси ҳайдовчиларига қарши кураш бошланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Самарқандда ноқонуний такси ҳайдовчиларига қарши кураш бошланади

Самарқандда ноқонуний такси ҳайдовчиларига қарши кураш бошланади

Самарқанд вилоятида ноқонуний такси ҳайдовчиларига қарши кураш ҳамда транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу ҳақда Sputnik агентлигига асосланиб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Солиқчилар ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари билан биргаликда ноқонуний такси ҳайдовчиларини аниқлаш бўйича рейд тадбирларини кучайтириш, бунинг учун вилоятнинг ҳар бир туманида махсус гуруҳлар ташкил этишни режалаштирган.

Ўтган 2015 йили йўловчилар ва сайёҳларга транспорт хизматларини кўрсатиш сифати бўйича ўтказилган махсус мониторинг жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланган эди. Махсус тузилган рейд гуруҳлари йўлларда 145 мингдан зиёд транспорт воситасини текширувдан ўтказиб, 1,5 минги йўловчиларни лицензиясиз ташигани, 472 нафари зарур ҳужжатларсиз автомобиль бошқаргани аниқланди. 517 ҳолатда эса ўрнатилган газ баллонлари текширувдан ўтказилмагани маълум бўлди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, вилоят ҳудудида 5 мингдан зиёд такси ҳайдовчилари лицензиясиз ва техник ҳамда тиббий кўрикларсиз фаолият кўрсатган. Улар аҳоли кўп тўпланадиган жойларда тартибсиз тураргоҳларни ташкил этиб, тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлишмоқда.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида йўловчиларни ташишга ихтисослашган 142та ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг паркида 800та автобус, 2100та микроавтобус ва 2400та такси, жами бўлиб 5300та транспорт воситаси мавжуд.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru