Ўзбекистонликлар Россияга оддий паспортлари билан бемалол кира олишади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонликлар Россияга оддий паспортлари билан бемалол кира олишади

Ўзбекистонликлар Россияга оддий паспортлари билан бемалол кира олишади

Ўзбекистон фуқаролари Россияга ўзларининг оддий паспортлари билан киришда давом этадилар. Бу ҳақда, Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига асосланиб, “Газета.uz” хабар бермоқда, деб ёзади kun.uz.

Хабар беришларича, Россия томонидан 1 январдан бошлаб МДҲнинг баъзи мамлакатлари фуқароларига нисбатан жорий этилган – Россияга фақат хорижга чиқиш паспорти (“загранпаспорт”) билан кириш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар баъзи интернет-ОАВлар томонидан нотўғри қилинган.

Россия элчихонасидан маълум қилишларича, Ўзбекистон фуқароси паспорти ҳам мамлакат ичида, ҳам ундан ташқарида ҳаракатланиш учун ҳақиқий ҳисоблангани сабаб ҳам, Россия томонидан жорий этилган янги қоидалар Ўзбекистонга дахл қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари хорижга, жумладан, Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига фақатгина биометрик паспорт билан чиқишлари мумкин.

Фото: my.gov.uz / kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru