Лола Каримова-Тилляева: "Шукроналик ҳисси билан уйғонинг..." » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лола Каримова-Тилляева: "Шукроналик ҳисси билан уйғонинг..."

Лола Каримова-Тилляева: "Шукроналик ҳисси билан уйғонинг..."

Лола Каримова - Тилляева Instagram'даги шахсий саҳифаси орқали ҳаётидаги “олтин қоидалар”ини ёзиб қолдирди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” ҳайрия жамғармаси раиси Лола Каримова - Тилляева Instagram'даги шахсий саҳифаси орқали ҳаётидаги “олтин қоидалар”ини ёзиб қолдирди. Лола Каримова-Тилляева интернет фойдаланувчилари билан мулоқотга киришар экан, ўзининг шахсий мулоҳазалари ва маслаҳатлари яна кимнингдир ҳаётида ас қотиб қолиши мумкинлигини алоҳида таъкадлаб ўтди.

“Ҳаётда менга яқин бўлган инсонлар, дугоналарим кўпинча менга маслаҳат сўраб мурожаат қилишади. Албатта барчамизнинг ҳаётимизда турли хил вазиятлар содир бўлади ва ҳар бир вазиятга алоҳида ёндашув талаб қилинади. Мен ўзим учун қуйидаги муҳим умумий қоидаларни белгилаб олганман ва уларга ҳамиша амал қилишга ҳаракат қиламан. Бу маслаҳатлар менга ҳаётимда ёрдам беради, демакки яна кимгадир фойдали бўлиши мумкиндир.

1. Ўз ўтмишингиздан рози бўлиб, уни борлигича қабул қилинг, акс ҳолда у сизнинг келажагингизни барбод этиши мумкин.

2. Шошилманг. Вақт деярли барча нарсани даволайди. Сабр-тоқат бу улуғ фазилатдир. Сизларда мавжуд бўлган ижобий ҳислатларга ҳаёт баҳш этинг ва албатта уларнинг роҳатини кўрасиз.

3. Ўз ҳаётингизни ўзгаларники билан солиштирманг. Ҳар бир инсоннинг ўз тақдир йўли бор ва унда нималар содир бўлаётганидан сиз бехабарсиз.

4. Ўзгалар орқангиздан нималар гапириши билан ишингиз бўлмасин. Бунга ўз куч-ғайратингиз ва вақтингизни сарфламанг.

5. Бахтингиз манбаи кимдадир ёки нимададир эмас, балки ўзингиздадир. Шу онда, қалбингиздадир.

6. Шукроналик ҳисси билан уйғонинг ва уйқуга кетинг. Барча ҳам сизчалик омадли эмас”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru