17 январь куни Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

17 январь куни Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

17 январь куни Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Гидрометеоролоия марказининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрида 17 январь куни вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликлар кузатилмайди.

17 январга ўтар кечаси фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти (-5 даражагача совуқ), Фарғона водийси вилоятлари (-2 даражагача совуқ) ҳамда тоғли ҳудудларда (-3 даражагача совуқ) ҳаво ҳарорати 0 даражадан паст бўлади. Қолган ҳудудларда 0-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

17 январь куни кундузи Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 0-5 даража, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эса 10-11 даражагача илиқ бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru