Янги «Маҳалла» телерадиоканали 7 январдан ўз эфирларини бошлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги «Маҳалла» телерадиоканали 7 январдан ўз эфирларини бошлайди

Янги «Маҳалла» телерадиоканали 7 январдан ўз эфирларини бошлайди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси медиамарказида 7 январь соат 18:00 дан кўрсатувларини эфирга узатишни бошлайдиган «Маҳалла» телерадиоканали эфирларини бошлашига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, бу хақда UzReport'га асосланиб Daryo нашри хабар бермоқда.

Матбуот анжуманида телерадиоканал дастурларида асосий эътибор республика аҳолиси, айниқса ёшларни, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда ноёб миллий тузилма сифатида маҳалла институтининг роли ва аҳамияти тўғрисида кенг хабардор этиш, шунингдек, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш бўйича намунавий маҳаллаларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш, аҳоли бандлигини ҳал этиш, кексаларга кўмаклашиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш, маҳаллаларнинг давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик тузилмалари билан ижтимоий шерикчилигини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллалар фаолиятини кенг ёритишга қаратилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, «Маҳалла» телерадиоканали коллективининг асосий мақсади 2015 йил − «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури мазмуни ва моҳиятини кенг тарғиб қилиш, кўп асрлик анъаналар, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат қадриятларининг ёшлар тарбиясидаги роли тўғрисида телерадиомаҳсулотларни тайёрлаш эканлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида янги рақамли «Маҳалла» телерадиоканали Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла» маърифий телерадиоканалини ташкил этиш ва рақамли телеузатишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 17 декабрдаги ПП-2273-сон Қарорига мувофиқ ишга туширилмоқда.

Фото: UzReport / Daryo

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru