Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, деб хабар берди Daryo нашри.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 9−10 февралда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 11−12 февралда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, 13−14 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0−5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 11−12 февралда 3−8° илиқ, 13−14 февралда 0−5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 9−10 февралда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 11−14 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11−13 февралда 7−12° илиқ, 14 февралда 4−9° илиқ, кундузи 11 февралда 15−20° илиқ бўлади, 12−14 февралда 8−13° илиқгача пасаяди

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 9−10 февралда айрим жойларда ёмғир ёғади. 11−14 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4−9° илиқ, кундузи 11 февралда 15−20° илиқ, 12−14 февралда 10−15° илиқ бўлади

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 9−10 февралда айрим жойларда ёмғир ёғади. 11−14 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7−12° илиқ, кундузи 11 февралда 16−21° илиқ бўлади, 12−14 февралда 10−15° илиқгача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 9−10 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 11−14 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2−7° илиқ, кундузи 11 февралда 13−18° илиқ, 12−14 февралда 10−15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 9−10 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 11−14 февралда вақти-вақти билан йўгингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0−5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 9−10 февралда 7-12° илиқ, 11−14 февралда 3-8° илиқ бўлади.

9−15 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 10−15 февралда Ўзбекистоннинг тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru