UMS абонентлари Click тизимидан фойдаланиши мумкин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS абонентлари Click тизимидан фойдаланиши мумкин бўлди

foto: www.anons.uz

Click компанияси тизимнинг ҳамкорлар рўйхатига Universal Mobile Systems МЧЖ компаниясининг қўшилганини хабар қилди. Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб ушбу мобил алоқа операторининг барча абонентлари Click тизими ёрдамида пластик карталаридан ўз ҳисобларини тўлаш ва балансларини тўлдириш имкониятига эга бўлди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.
Click тизими фойдаланувчилари UMS компаниясининг хизматларига тўловларни реал вақт режимида ва ҳеч қандай комиссиясиз ўз мобил телефонлари орқали ёки my.click.uz ва m.click.uz манзилида жойлашган «Шахсий кабинет» орқали амалга ошириши мумкин.

Янги мобил алоқа оператори — UMS’га уланган Click тизими фойдаланувчилари илгари Click тизимида рўйхатдан ўтказилган рақамларини алмаштириш учун дастлаб «SMS-хабарнома» хизматини янги рақамга улатиши лозим. Сўнг янги телефон рақамидан қуйидаги *880*0*карта рақами*амал қилиш муддати# USSD-сўровини жўнатиши керак.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru