Ўзбекистонда 2014 йилда 102 тонна олтин қазиб олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 2014 йилда 102 тонна олтин қазиб олинди

Ўзбекистонда 2014 йилда 102 тонна олтин қазиб олинди

Ўзбекистонда 2014 йили 102 тонна олтин қазиб олинди. Бу ҳақда, United States Geological Survey’нинг дастлабки баҳолашларига асосланиб, Telegraf.uz хабар бермоқда.

Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон жаҳонда еттинчи бўлган. Рўйхатда Хитой 450 тонна кўрсаткич билан биринчи бўлса, ундан кейинги ўринларда Австралия (270 тонна), Россия (245), АҚШ (211), Канада (160), ЖАР ҳамда Перу (иккисида ҳам 150 тоннадан) бормоқда.

Қайд этилишича, олтин қазиб олишнинг ўсиши асосан Хитой, Россия, Канада, Австралия ва Доминикан Республикасида кузатилган, Перу, Танзания, Жанубий Африка ва АҚШда эса қазиб олиш суръатлари пасайган.

2012 йилда Ўзбекистон 98 тонна кўрсаткич билан Мексика билан бир қаторда олтин қазиб олиш бўйича саккизинчи ўринни эгаллаган эди. Маълумот учун, Ўзбекистонда олтин Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари томонидан қазиб олинади.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru