Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги саратонга қарши кураш учун замонавий қурилмалар сотиб олишни бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги саратонга қарши кураш учун замонавий қурилмалар сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги саратонга қарши кураш учун замонавий қурилмалар сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги онкологик хизмат учун 20 дона радиотерапевтик қурилмани сотиб олишни бошлади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда онкологик хизматни ривожлантириш дастури амалга оширилаётган бўлиб, бу дастурда юртимиздаги тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Республика онкология илмий маркази ва вилоятлардаги онкологик диспансерлар учун радиотерапевтик асбоб-ускуналарни харид қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ислом ривожланиш банки томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизациялаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Харид қилинаётган радиотерапевтик асбоб-ускуналар орасида турли мақсадларда қўлланувчи қурилмалар мавжуд. Мисол учун, чизиқли тезлаштиргич саратон ўсмаларини 3D форматда кўриш ҳамда уларни қўшни тўқималарни зарарлантирмаган ҳолда нурлантириш имконини беради. Шунингдек, сотиб олинган асбоб-ускуналар рўйхатида ўсмаларни масофадан туриб нурлантириш учун мўлжалланган 11 та гамма-терапевтик қурилма ҳамда 7 та тананинг ички бўшлиғи гамма-терапияси учун мўлжалланган қурилма мавжуд.

Бу қурилмаларнинг юртимизга етказилишига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги улар учун хоналарни тайёрлаш ишларини тугатишни режалаштирилмоқда. Айни кунда онкологик диспансерларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда Республика онкология илмий марказида радиотерапевтик корпуснинг қурилиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru