Шаҳрисабзда Шайбонийлар даврига тегишли кумуш тангалар топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шаҳрисабзда Шайбонийлар даврига тегишли кумуш тангалар топилди

Шаҳрисабзда Шайбонийлар даврига тегишли кумуш тангалар топилди

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳри қадимий қисмидаги қурилиш ишлари давомида ишчилар Шайбонийлар ҳукмронлиги даврига тегишли тангалардан иборат хазинани топиб олди, дея хабар бермоқда «Правда Востока».

Ҳукуматнинг «Шаҳрисабз шаҳрини ободонлаштириш ва реконструкция қилиш бўйича комплекс тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори билан Қашқадарё вилоятида Амир Темур майдони ҳамда келажакда Оқсарой, Дорут-тиловат ва Дорус саодат мажмуаларини бирлаштирувчи хиёбонда таъмирлаш ишлари бормоқда.

Шаҳарнинг шу қисмида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида ўтган йилнинг охирида умумий оғирлиги 281 граммга тенг 61 та кумуш тангадан иборат хазина топилган.

Маҳаллий музей мутахассислари изланиш олиб бориб, уларнинг XVI асрнинг биринчи чорагида — Шайбонийлар давлатининг Шайбонийхон ва бошқа ҳукмдорлари даврида зарб этилганини аниқлади.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru