Тошкентда амалда бўлган ирригация-дренаж тизими ўтган йилнинг майида содир бўлган кучли ёмғир чоғида «жала сувларининг оқиб кетишини таъминлашга қодир бўлмаган». 2014 йил 10 июнида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил қилинган ишчи гуруҳ пойтахтдаги ер усти ва ер ости сув оқимлари инвентаризациясини ўтказгач, шундай хулосага келди, деб ёзади «Газета.uz».
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 11 февралда тасдиқланган Тошкентда фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ер ости ва ер усти сув оқимларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича концепцияда Тошкентнинг ирригация-дренаж хўжалиги тизими ишини мукаммаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Бунинг учун объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирдан чиқариш, замонавий тежамкор технологиялар жорий этиш ишлари олиб борилади.
Шунингдек шаҳарда ҳудудни ёмғир ва тошқин сувлари босиши хавфи юзага келганида аҳолини хабардор қилишнинг ягона тизими яратилади.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди