17:28 / 16.02.2015
6 960

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 6,14 сўмга қимматлашди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 6,14 сўмга қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йил 17 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади, деб хабар берди «Daryo.uz».

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтагидан 6,14 сўмга ошиб, 2454,30 сўмни, 1 евро ўтган ҳафтагидан 2,32 сўмга ошиб, 2777,13 сўмни, 1 Россия рубли ўтган ҳафтагидан 0,64 сўмга ошиб, 37,71 сўмни ташкил этади.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 6,14 сўмга қимматлашди