Тошкентдаги «Чилонзор» метро бекати яқинида автобус ёниб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги «Чилонзор» метро бекати яқинида автобус ёниб кетди

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Тошкент шаҳридаги «Чилонзор» метро бекати яқинида автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар берди, дея ёзади "Daryo" нашри.
Қайд этилишича, автобус орқасидаги мотор жойлашган қисми 1 декабрь кечаси ёниб кетган. Жабрланганлар бор-йўқлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Ёниб кетган автобус қайси йўналишда ҳаракатлангани ҳам ҳозирча номаълум.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru