Халқ банкининг «Омад кулганда» лотореяси натижалари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Халқ банкининг «Омад кулганда» лотореяси натижалари эълон қилинди

Халқ банкининг «Омад кулганда» лотореяси натижалари эълон қилинди

Давлат – тижорат Халқ банкининг «Омад кулганда» тиражли, пул–буюм ютуқли лотереясининг ютуқлар тиражи 2015 йил 10 февраль куни Хива шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Халқ банки Ахборот маркази.

Аввал хабар берилганидек, натижалар 13 февраль куни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган. Шунингдек, лоторея натижалари Халқ банки расмий сайтига ҳам жойлаштирилган (PDF).

Миқдори 500 000 (беш юз минг) сўмгача бўлган пул ютуқлари банкнинг исталган филиалида, 500 000 (беш юз минг) сўм ва ундан ортиқ миқдордаги пул ютуқлари банк марказий аппаратининг Лотереяларни экспертизадан ўтказиш бўлимида экспертизадан ўтказилгандан сўнг, лотерея билети экпертизага топширилган филиалда тўлаб берилади.

Автомобиль ютуғи чиққан лотерея билетлари бўйича ютуқлар, ютуқ эгаларининг турар жойи бўйича жойлашган Халқ банки филиалида (қулайлик учун) экспертизага қабул қилинади ва лотерея билети экспертизадан ўтказилгандан сўнг, Халқ банкининг Тошкент шаҳар, Амур Темур шоҳ кўчаси, 3–уй манзилида жойлашган Бош амалиётлар бошқармасидан берилади.

Ютуқли билетлар, ютуқлар тиражи Расмий жадвали эълон қилинган кундан бошлаб тўрт ой муддат давомида тўловга қабул қилинади. Ушбу муддат тугагандан сўнг, ютуқли билетлар ўз кучини йўқотади ва тўловга қабул қилинмайди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Тошкент шаҳридаги 72-мактабнинг ёпилиши расман тасдиқланди
13:34 / 16-02-2015
“Омад кулганда” лотереяси ютуқларининг топширилиш тартиби маълум қилинди
10:23 / 13-02-2015
Халқ банкининг «Омад кулганда» лотереяси натижалари 13 февраль куни эълон қилиниши ҳақида хабар берилди
12:40 / 12-02-2015
Россия Марказий банки 11 февраль учун 1 долларни 65,44 рубль, 1 еврони эса 74.13 рубль қилиб белгилади
18:13 / 10-02-2015
“Агробанк”нинг “Фаровонлик” лотереяси натижалари эълон қилинди
18:58 / 29-12-2014
“Фаровонлик” лотереясини ўтказган “Агробанк” сайти одатий тартибда ишламоқда
17:17 / 27-12-2014
“Фаровонлик” лотереяси натижалари эълон қилинадиган кунда “Агробанк” сайти ишламай қолди
23:12 / 26-12-2014
Тошкент аҳолисидан электр таъминоти учун олинадиган тўловларнинг 70 фоиздан ортиғи онлайн режимида қабул қилинади
15:15 / 19-12-2014
Озодбек Назарбеков «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди
13:03 / 06-12-2014
Россия Марказий банки рублнинг бу қадар қадрсизланиши молиявий аҳволни ёмонлаштиришини айтди
15:46 / 04-12-2014
Рейтинг@Mail.ru