Тошкентда қўшнисининг уйидан 23 минг долларлик бойликларни ўғирлаган жиноятчи шериклари билан қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда қўшнисининг уйидан 23 минг долларлик бойликларни ўғирлаган жиноятчи шериклари билан қўлга олинди

Тошкентда қўшнисининг уйидан 23 минг долларлик бойликларни ўғирлаган жиноятчи шериклари билан қўлга олинди

Тошкентда бир неча марта ўғрилик ва талончилик жиноятларини содир этган жиноий тўда ўзининг учинчи уринишида қўлга тушди, деб ёзади «На посту» газетаси.

Дастлаб, ўтган йилнинг 21-матридан 22 мартга ўтар кечаси икки йигит эркаклар кийими сотиладиган дўконнинг ойналарини синдириб, у ердан умумий қиймати 5 миллион сўмга тенг кийимлар ва ноутбукни ўғрилаб кетади. Иккинчи «иш»да ўғрилар дорихона эшигини бузиб кириб, 1 миллион сўм пул ва иккита ноутбукни ўмаришади ва дорихона эгасига 4 миллион сўмлик зарар етказади. Кейин 1−2 ой танаффус қилишга қарор қилишади.

Ёзда улар ўз сафларига яна бир кишини қўшиб олиб, Чилонзор туманидаги маҳаллалардан бирига, тўда аъзоларидан бирининг қўшнисиникига ўғриликка тушишади. Бу уйдан жами қиймати 23 минг долларга тенг бойликлар, жумладан, 7500 доллар миқдоридаги пул, умумий қиймати 7800 долларга тенг 7 та эркаклар соати. Қиймати 10 минг долларга тенг олмосли қимматбаҳо тақинчоқлар ўмариб кетилади.

Ушбу ҳодисанинг эртасига учовлон кафелардан бирида ўтирганда қўшнисининг уйи ўмарилган йигитнинг онаси қўнғироқ қилиб, уни тезда уйга етиб келишини сўрайди. Уни ички ишлар органлари ходимлари кутиб турганди. Тўданинг қолган икки аъзоси эса бироз муддат яшириниб юрди, бироқ охир-оқибатда Чирчиқ шаҳрида қўлга олинди.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Тошкентда ёнидан 7000 рубль ва 30 миллион сўм топилган икки валютафуруш қўлга олинди
21:02 / 12-02-2015
Хитойликлар ер остидан қазилган йўл орқали юзлаб iPhone’ларни ўғирлаб кетди
15:41 / 09-01-2015
Тошкентда айланиб юрган қашқадарёликнинг телефонини олиб қочган жиноятчи қўлга олинди
12:32 / 29-12-2014
Ўзбекистон божхона ходимлари ноқонуний равишда олиб ўтилаётган катта партиядаги атторлик молларини қўлга олди
18:00 / 26-12-2014
Одам савдоси билан шуғулланувчи аёллар Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди
19:08 / 10-12-2014
Тошкентда лицей ўқувчисини алдаб, iPhone смартфонини олиб қочган ёш йигитлар қўлга тушди
17:17 / 09-12-2014
Тошкент бозорларида ўғрилик қилган харидорлар қўлга олинди
16:45 / 09-12-2014
Ангренда янги шина заводи қурилади
13:23 / 06-12-2014
Тошкентда канализация қувурлари орқали уйларни ўмараётган жиноятчи қўлга олинди
11:51 / 03-12-2014
Анқарада қурилган янги президент саройи 615 миллион долларга тушган
23:58 / 02-12-2014
Рейтинг@Mail.ru