Қозоғистонда олтингугурт кислотаси ортилган вагонлар рельсдан чиқиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-02-2015 | 12:35 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Феврал 2015
791

Қозоғистонда олтингугурт кислотаси ортилган вагонлар рельсдан чиқиб кетди

Қозоғистонда олтингугурт кислотаси ортилган вагонлар рельсдан чиқиб кетди

Қозоғистон жанубидаги Жамбил вилоятининг Чайкурук станциясида юк поездининг еттита вагони рельсдан чиқиб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Уларда олтингугурт кислотаси олиб кетилаётган бўлган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Учта цистерна ағдарилиб кетиши натижасида олтингугурт кислотаси тўкилган. Маҳаллий кўламдаги фавқулодда вазият эълон қилинган. Ҳукумат фикрича, аҳоли учун хавф-хатар йўқ.

Маълум бўлишича, 57 та вагондан иборат юк поезди соатига 22 км тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Вагонлар рельснинг стрелка билан буриладиган қисмида издан чиққан.

Манба: www.daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru