Россиялик аёл тўрт нафар эгизакни дунёга келтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-02-2015 | 16:34 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Феврал 2015 года
1 142

Россиялик аёл тўрт нафар эгизакни дунёга келтирди

Россиялик аёл тўрт нафар эгизакни дунёга келтирди

Россиянинг Нижегород вилоятидаги Урен шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл тўрт нафар эгизакни дунёга келтирди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Қайд этилишича, Нижегород вилоятида бундай ҳолат 12 йилдан буён кузатилмаган. Туғилган чақалоқларнинг уч нафари қиз, яна бири эса ўғил. Уларнинг вазни 1390 килограммдан 1570 килограммгача.

Ҳомила 23 ҳафтага тўлганидан буён аёл Нижний Новгороддаги туғруқхонага ётқизилган бўлиб, шифокорларнинг доимий назорати остида эди. 31−32 ҳафталик даврда операция йўли билан чақалоқлар туғилган. Ҳозирда онанинг ҳам, болаларнинг ҳам соғлиғи яхши деб баҳоланмоқда.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru