21:45 / 20.02.2015
8 152

АҚШда нефть захиралари 80 йил ичида рекорд даражага етди

АҚШда нефть захиралари 80 йил ичида рекорд даражага етди

АҚШда нефтнинг тижорий захиралари (бу захираларга давлатнинг стратегик захиралари кирмайди) охирги ҳафтада 7,7 млн баррелга кўпайиб, сўнгги 80 йил ичидаги максимал даража – 425,6 млн баррелга етди, деб хабар берди АҚШ Энергетика вазирлиги.

Маълум қилинишича, бензин захиралари 500 минг баррелга ёки 0,2 фоизга кўпайди. Бензиннинг умумий захиралари 243,1 млн баррелга етди.

Шу йилнинг 11 февралида АҚШ нефть олиш бўйича биринчи ўринга чиқиб олган. 2014 йилда АҚШ кунига 11,81 млн баррель нефть олинган эди. Россия эса кунига 10,93 млн барреллик кўрсаткич билан 2-ўринни эгаллаган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда нефть захиралари 80 йил ичида рекорд даражага етди