Жони Деппнинг Австралияга қилган видеомурожаати кулгига сабаб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-04-2016 | 10:21 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Апрел 2016 года
417

Жони Деппнинг Австралияга қилган видеомурожаати кулгига сабаб бўлди

Жони Деппнинг Австралияга қилган видеомурожаати кулгига сабаб бўлди

Жони Деппнинг Австралияга қилган видеомурожаати австралияликлар томонидан голливуд актёрининг энг ёмон роли деб аталди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Аввалроқ, Австралиянинг Голд-Кост шаҳри суди Деппнинг рафиқаси Эмбер Хердни бир ойлик муддат давомида намунали хулқ меъёрларига амал қилишга ҳукм қилган эди. Херд 2015 йилда Квинсленд штати ҳудудига ўзининг иккита итини ноқонуний олиб кирган. Актрисага қонун бўйича 10 йил қамоқ жазоси берилиши керак эди. Эмбер маълумотлар нотўғри кўрсатилган ҳужжатларни топширганини тан олди.

Жони Депп ва унинг рафиқаси Херд Австралия Қишлоқ хўжалик вазирлиги сайтида жойлаштирилган видеода австралияликлардан бўлган иш учун узр сўрадилар ва одамларни қитъа табиатини асрашга чақирдилар.

Мазкур видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кулгига сабаб бўлди. Хусусан, бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Деппнинг энг ёмон роллари рўйхатини тузиб чиққан ва актёрнинг Австралияга мурожаат этган видеоси иккинчи ўринга лойиқ топилди (Биринчи ўрин –“Мордекай”, учинчи ўринда – “Кариб денгизи қароқчилари: дунёнинг нариги четида” ва тўртинчи ўринда – “Сайёҳ”).

Бошқа бир фойдаланувчи эса, Деппнинг видеомурожаатини – унинг “Ёлғиз рейнжер” фильмидаги ролидан кейин энг ёмони дея таърифлаган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru