Гитлернинг тиз чўкиб ўтирган ҳайкали 15 миллион АҚШ доллар эвазига аукционга қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-04-2016 | 19:31 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Апрел 2016 года
661

Гитлернинг тиз чўкиб ўтирган ҳайкали 15 миллион АҚШ доллар эвазига аукционга қўйилди

Гитлернинг тиз чўкиб ўтирган ҳайкали 15 миллион АҚШ доллар эвазига аукционга қўйилди

Christie’s аукцион уйи италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг “У” номли ҳайкалини аукционга қўйди. Жорий йилнинг 8 май куни Нью-Йорк шаҳрида “Муваффақиятсизликка учраш” номли аукционда “У” ҳайкали сотилади, унинг бошланғич нархи 10-15 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Мазкур ҳайкал 2001 йилда ясалган ва у тиз чўкиб ўтирган болани акс эттирган. Ҳайкалнинг юз қисми Гитлернидек ишланган. 2012 йилда Польшада ҳайкалнинг намойиши можароларга сабаб бўлди, чунки у Варшава геттоси жойлашган ҳудудга қўйилган.

Аукционда тижорий жиҳатдан муваффақиятсизликка учраган асарлар қўйилади. “Аукционни ўтказишдан мақсад, омадсизликка учраган ижодий фаолиятни ва бошқа ижодкорларнинг онгли равишда бундай хатога йўл қўйишини ошкор қилишдан иборатдир”, дейди аукцион уйининг вакили.

Аукционда жами 39 та лот қўйилади. Улар орасида америкалик рассом Жефф Кунснинг шишадан ясалган баскетбол тўпи ҳам бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru