Google фойдаланувчиларнинг қидирув натижаларига муносабатини кузатиб боради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-04-2016 | 10:44 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Апрел 2016 года
358

Google фойдаланувчиларнинг қидирув натижаларига муносабатини кузатиб боради

Google фойдаланувчиларнинг қидирув натижаларига муносабатини кузатиб боради

Google фойдаланувчи сўровига кўра саҳифалар рўйхатини тақдим этганидан сўнг унинг бунга муносабатини пайқаши мумкин бўлган алгоритм учун патент олди. Мазкур технология қидирув тизими фаолиятини яхшилашга хизмат қилиши билдирилмоқда, дея хабар берilади "Daryo" нашрида.

Google фойдаланувчининг юзидаги ҳиссиётни аниқлаш учун ноутбук, смартфон ёки планшетнинг олд камерасидан фойдаланмоқчи. Бундан ташқари, муҳандислар мобил қурилмалардаги датчиклардан ҳам маълумот олиб туриши кутилмоқда.

Кузатиб бориладиган кўрсаткичлар қаторида тана ҳарорати, юрак уриши ўзгариши бўлиши кўзда тутилган. Алгоритм кўз учиши ва пирпираши, қорачиқ кенгайишига қараб фойдаланувчи қидирув тизими берган манбалардан қониқиш ҳосил қилганлиги ёки йўқлигини ҳам таҳлил қилади.

Келгусида фойдаланувчи ижобий муносабат билдирган саҳифалар қидирувда юқорилаб боради. Фойдаланувчи томонидан сўровга арзигулик эмас деб топилган сайтлар Googleдаги мавқеини йўқотади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru