WSJ: Трамп сайловолди кампанияси стратегиясини ўзгартиради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-04-2016 | 15:31 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Апрел 2016 года
439

WSJ: Трамп сайловолди кампанияси стратегиясини ўзгартиради

 WSJ: Трамп сайловолди кампанияси стратегиясини ўзгартиради

Республикачилар партиясидан Америка президентлигига даъвогар Дональд Трамп сайловолди кампанияси тамойилларини ўзгартириб, анъанавийроқ йўналишда олиб бормоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.

Маълум бўлишича, миллионер энди ташқи сиёсатга кўпроқ аҳамият беради ҳамда спичрайтер ва телесуфлёрлар хизматидан фойдаланади.

“Мен ҳам кампания билан бирга ривожланиб, ўзгариб бормоқдаман”, - маълум қилди Трамп.

У энди интизомлироқ бўлишини билдирди. Миллиардер “ҳамма ишнинг пачавасини чиқаришни истамагани учун” ўзгаришига тўғри келади.

Бироқ унинг “шахсий” услуби ўзгармаслиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Индиана штати сайловолди мажлисида Трамп ўз одатларига содиқ қолиб, рақиби сенатор Тед Крузни “ёлғончи”, АҚШ собиқ давлат котибини эса “сотқин Ҳиллари” деб атаганди. Бироқ Нью-Йоркда праймериздан кейинги чиқишида у ўзини анча сипо тутди. 8 дақиқалик нутқи давомида у рақибларини аччиқ сўзлар билан сийламади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru